Давлат қарзи ЯИМга нисбати йил бошига қараганда қанчага ошгани маълум қилинди

2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат қарзи қолдиғининг ўсишини шакллантирувчи асосий омиллар:
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзоланган ташқи қарз битимлари доирасида ўзлаштирилган маблағлар қолдиғи 1,1 млрд. долларга,
- Давлат кафолати остида имзоланган ташқи қарз битимлари доирасида ўзлаштирилган маблағлар қолдиғи 0,8 млрд. долларга;
- 3 459,8 млрд. сўм миқдорида давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши ҳамда 450 млрд. сўмгa тенг ички қарздорлик сўндирилиши натижасида давлат қимматли қоғозлари қолдиғи 3 009,8 млрд. сўмга ошди.
Давлат қарзининг ЯИМга нисбати ўзгаришига таъсир этган омиллар Давлат қарзи ЯИМга нисбати 2020 йил бошига нисбатан 3,5 фоизга ошган (31.12.2019 й. ҳолатига 30,5 фоиз – 3-расм). Давлат қарзининг ЯИМга нисбати ўзгаришининг 4,1 фоизи Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарзларнинг ўзлаштирилиши, 2,2 фоизи номинал айирбошлаш курси ўзгариши, -0,8 фоизи реал ЯИМ ўсиш суръати, 5 -1,1 фоизи давлат қарзи бўйича асосий қарз тўловлари, -0,9 фоизи бошқа омиллар ҳиссасига тўғри келди.
3-расм. 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида давлат қарзи ЯИМга нисбатининг ўзгаришига таъсир этган омиллар
(Йил бошига нисбатан ўзгариш, ЯИМга нисбатан фоизда)
2019 йилнинг 1-ярим йиллиги билан таққослаганда 2020 йилнинг мос даврида:
- реал ЯИМ ўсиш суръатининг давлат қарзининг ЯИМга нисбатига таъсири камроқ бўлиб, бу мазкур даврда реал ЯИМ ўсиш суръатининг пастроқ суръат билан ўсгани билан изоҳланади.
- ўртача номинал айирбошлаш курсининг қадрсизланиши давлат қарзининг ЯИМга нисбати 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 фоизга кўпроқ ошишига сабаб бўлган (2019 йилнинг 1-ярим йиллигида 0,6 фоиз);
- Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарзлар бўйича ўзлаштириш 2 млрд. долларга камроқ бўлган. Шуни таъкидлаш жоизки, 2019 йилнинг мос даврида 1 млрд. АҚШ долларга тенг Ўзбекистон Республикасининг илк суверен халқаро облигациялари жойлаштирилган, шунингдек “Шўртан газ-кимё комплексида ишлаб чиқарилаётган тозаланган метан негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш” (GTL) лойиҳаси доирасида қўшимча 975 млн. маблағлар ўзлаштирилган.