24 май, шанба
|
Тошкент   28° C

Ўзбекистон анорлари Кореяда донаси 4 доллардан юқори нархда сотилмоқда

Ўзбекистон анорлари Кореяда донаси 4 доллардан юқори нархда сотилмоқда

Ўзбекистон анорлари Кореяда. Бир донаси ўртача 1 кг оғирлик босаётган бу анорлар Кореянинг энг йирик тармоқ супермаркети “Emart”да сотилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, бир дона ўзбек анори 4.33 долларга сотилмоқда. Бу йил анорларимиз маҳаллий бозорларимизда ҳам доимги нархдан бироз қиммат бўлиши мумкин. Октябрь ойининг бошида кутилмаган ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши, анорларнинг кўп қисмининг териси ёрилишига сабаб бўлди. Бу эса уларни сақланиш хусусиятини бир неча баробарга камайтиради.



Ўхшаш янгиликлар