24 май, шанба
|
Тошкент   28° C

Глобал очлик индексида Ўзбекистон аҳолисининг овқатланиш даражаси қандай баҳоланди?

Глобал очлик индексида Ўзбекистон аҳолисининг овқатланиш даражаси қандай баҳоланди?

2020 йил учун халқаро миқёсда Глобал очлик индекси эълон қилинди. Ушбу индексда 107 та мамлакат иштирок этган бўлиб, Ўзбекистон мазкур рейтингда энг яхши деб топилган 47 та мамлакатлар қаторида 6,7 балл билан 30 ўринда қайд этилди. 2019 йилда ушбу рейтингда Ўзбекистон 10,7 балл билан 48 ўринда кўрсатиб ўтилган эди.

Маълумот учун: 2020 йилда МДҲ давлатларидан Қозоғистон 5,4 балл билан 21-ўринда (2019 йил 5,5 балл 20-ўринда), Арманистон 6,9 балл билан 31-ўринда (2019 йил 7,8 балл 30-ўринда), Қирғизистон 8,4 балл билан 42-ўринда (2019 йил 8,8 балл 35-ўринда), Туркманистон 11,1 балл билан 52-ўринда (2019 йил 11,8 балл 54-ўринда) қайд этилган.

Бу индекс ҳар бир мамлакат учун тўртта кўрсаткични жамлаш орқали аниқланади:

  • тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши;
  • беш ёшгача бўлган вазни меъёрдан паст болалар улуши;
  • беш ёшгача бўлган бўйи меъёрдан паст болалар улуши;
  • беш ёшгача бўлган болаларнинг ўлим даражаси.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бир йил ичида бундай юқори кўрсаткичнинг қайд этилиши, яъни 48 ўриндан 30 ўринга кўтарилишнинг асосий сабаби, республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, Давлат статистика қўмитасининг саъй ҳаракатлари билан ФАО ташкилоти томонидан Глобал очлик индексининг асосий омилидан бири бўлган “тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши” кўрсаткичининг 2017 йилдан бошлаб қайта ҳисоблаш амалга оширилганлигидир.

Эслатиб ўтамиз, қайта ҳисоблаш натижасида “тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши” кўрсаткичи деярли 2,5 баробарга қисқартирилган ва 2016-2018 йиллар учун 6,3 фоиздан 2,8 фоизга ўзгартирилган ва 2017-2019 йиллар учун 2,6 фоиз деб тан олинган эди.



Ўхшаш янгиликлар