Божхона қўмитаси омборларида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида маълумот берди
- 26.03.2020 19:58
- 123

Жорий йилнинг 25 март ҳолатига кўра, божхона омборларида жами 45,9 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Ушбу маҳсулотлар божхона расмийлаштирувидан сўнг қисқа муддатларда ички бозорларга йўналтирилади.
Жумладан:
✅био қўшимчалар (485,2 тн, 3,5 млн. долл.);
✅маргарин (2,9 минг тн, 3,4 млн. долл.);
✅гўшт (2,7 минг тн, 3,1 млн. долл.);
✅кунгабоқар ёғи (3,2 минг тн, 2,4 млн. долл.);
✅пальма ёғи (2,0 минг тн, 1,8 млн. долл.);
✅болалар овқати (327,9 тн, 1,5 млн. долл.);
✅шоколад (525,6 тн, 1,3 млн. долл.);
✅шакар (2,7 минг тн, 1,0 минг долл.);
✅ун (3,6 минг тн, 0,9 млн. долл.);
✅консерваланган сабзавотлар (710,7 тн, 830,8 минг долл.);
✅макаронлар (553,7 тн, 708,4 минг долл.);
✅банан (1,1 минг тн, 680,2 минг долл.);
✅буғдой (80,7 минг тн, 15,7 млн. долл.);
✅сут маҳсулотлари (463,1 тн, 625,7 минг долл.);
✅ун маҳсулотлари (вафли, печенье ва х.з.) (257,1 тн, 537,2 минг долл.);
✅чой (59,2 тн, 304,7 минг долл.);
✅балиқ (128,8 тн, 118,7 минг долл.).
Божхона омборларида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари иқтисодиёт тармоқлари бўйича 4,8 млн. доллар, ҳудуд корхоналари бўйича 41,1 млн. долларни ташкил этади.
Иқтисодиёт тармоқлари бўйича:
➡️“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК (2,7 млн. долл., асосан био қўшимчалар, пальма ёғи, буғдой, консерваланган сабзавотлар, соя, арахис, зайтун ёғи);
➡️“Ўзёғмойсаноати” уюшмаси (1,2 млн. долл., асосан кунгабоқар ёғи, буғдой, пальма ёғи);
➡️“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси (583,0 минг долл., асосан гўшт, ун, шакар, кунгабоқар ёғи, консерваланган сабзавотлар);
➡️“Соғлом авлод учун” халкаpо хайpия жамғаpмаси (400,0 минг долл., қурук овқатлар);
➡️“Ўзчармсаноат” уюшмаси (4,2 минг долл., кимёвий тузлар).
Жорий йилнинг 25 март ҳолатига кўра, божхона омборларида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳудудлар бўйича таҳлили билан танишинг.
➡️Тошкент шаҳрида - 25,8 млн. АҚШ доллари;
➡️Тошкент вилоятида - 4,1 млн. АҚШ доллари;
➡️Сирдарё вилоятида - 4,0 млн. АҚШ доллари;
➡️Самарқанд вилоятида - 3,4 млн. АҚШ доллари;
➡️Фарғона вилоятида - 3,2 млн. АҚШ доллари;
➡️Наманган вилоятида - 2,9 млн. АҚШ доллари;
➡️Хоразм вилоятида - 770,0 минг АҚШ доллари;
➡️Қорақалпоғистон Республикасида - 770,0 минг АҚШ доллари;
➡️Бухоро вилоятида - 676,7 минг АҚШ доллари;
➡️Андижон вилоятида - 103,8 минг АҚШ доллари;
➡️Жиззах вилоятида - 99,0 минг АҚШ доллари;
➡️Сурхондарё вилоятида - 50,1 минг АҚШ доллари;
➡️Қашқадарё вилоятида - 11,2 минг АҚШ доллари.