Зарурий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларининг энг қиммат нархи Тошкент шаҳрида
- 1.06.2020 16:09
- 111

Тиббий ниқоб – Андижон ва Наманган вилоятида 500 сўм, Тошкент шаҳрида 6 минг сўм.
Антисептик гель – Андижонда 700 сўм бўлса, Навоий, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида 20 минг сўмгача.
Маҳаллий ун биринчи нави – Тошкент вилоятида 1700 сўм, Тошкент шаҳрида 6 минг сўмни ташкил этмоқда.
Қолипли нон – Қорақалпоғистон ва Андижон вилоятларида 1250 сўм, Навоий, Тошкент вилоятида 2 минг сўм.
Макарон – Қорақалпоғистонда 2500 сўм, Бухоро вилоятида 10 минг сўм.
Шакар – Андижон вилоятида 4 минг сўм, Навоий, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 7 минг сўм.
Ўсимлик ёғи – Тошкент шаҳрида 7500 сўмдан 15300 сўмгача.
Хўжалик совуни – Фарғонада 1000 сўм, Тошкент шаҳрида 4 минг сўм.
Тухум – Қорақалпоғистон ва Андижонда 500 сўм, Тошкент шаҳрида 1200 сўм.
Мол гўшти – Қорақалпоғистон Республикасида 37 минг сўм бўлса, Тошкент шаҳрида 70 минг сўм.
Қўй гўшти – ўртача ҳисобда Тошкент шаҳрида 39 мингдан 75 минг сўмгача.
Товуқ гўшти – Наманган вилоятида 10 минг сўм, Тошкент вилоятида 30 минг сўм.
Гуруч – Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 3 минг сўмдан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 16 минг сўмдан.
Картошка – Сурхондарё вилоятида 1000 сўм, Тошкент вилоятида 6500 сўм.
Пиёз – Сурхондарёда 500 сўм, Тошкент вилояти ва Самарқанд вилоятида 4 минг сўм.
Сабзи – Сурхондарёда 500 сўм, Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 2500 сўмгача.
Саримсоқ пиёз – Қашқадарёда 10 минг сўм, Фарғонада 9 минг сўм, Тошкент вилоятида 80 мингдан сотилган бўлса, Самарқанд вилоятида 90 минг сўмгача сотилмоқда.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси
ахборот хизмати