Карантин чекловлари сабабли, вақтинча ишсиз қолган фуқароларни моддий қўллаб-қувватланади
- 22.04.2020 20:19
- 720

Карантин чекловлари сабабли, вақтинча ишсиз қолган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида умумхалқ ҳаракати доирасида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:
- Тадбиркорлар ва фермерлар ўзининг йўналиши бўйича камбағал оилаларга томорқада экин экишга ёрдам берадилар, уларга қорамол ва парранда тарқатиши ҳамда касаначиликни йўлга қўйишда кўмаклашадилар. Ишларни Оператив штаб мувофиқлаштириб боради.
- Аҳоли бандлигини таъминлашда Тошкент шаҳридаги вазиятни алоҳида инобатга олиб, хусусий банклар ёрдамида туманларда тадбиркорликни ривожлантиришга кўмак кўрсатилади.
- Карантинга қадар ишсиз бўлган ва кунлик даромад асосида яшаб келган кўплаб фуқаролар фаол меҳнат орқали иш билан таъминлади.
- Сервис соҳасини ривожлантиришга катта эътибор берилади:
- ишлаб чиқарувчи корхоналарга товарларини аҳолига бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотишни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади;
- тижорат банклари аҳолига уй-жойларни ремонт қилиш ҳамда автотранспорт, маиший техника ва бошқа товарларга кредитлар беришни кенгайтиради.
- Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун зарур шарт-шароит ва енгилликлар яратилади.
- Аҳолининг уйда қолган ҳолда бандлигини таъминлаш мақсадида ҳунармандчилик ривожлантирилади.
- Бандликни таъминлашда янгича ёндашувлар ишлаб чиқилади ва ушбу фаолият турлари қўллаб-қувватланади.